Тик чизиқлар йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл, оқ-қора (сариқ-қора, қизил-оқ) чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.
|
2.1
|
ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва бошқалар)ни билдиради; |
|
2.2 |
туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради; |
| 2.3 |
ажратиш минтақаларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради; |
2.4![]() |
йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради; |
2.5![]() |
йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради; |
2.6![]() |
бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради; |
2.7![]() |
хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради. |






