Имтиёз белгилари чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.
2.1![]() |
«Асосий йўл». Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради. Белги асосий йўл бошига ва чорраҳаларнинг бевосита олдига ўрнатилади. |
2.2![]() |
«Асосий йўлнинг охири». |
2.3.1![]() ![]() |
«Иккинчи даражали йўл билан кесишув». йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади. |
2.3.2![]() ![]() ![]() ![]() |
«Иккинчи даражали йўл билан туташув ўнгдан». йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади. |
2.3.3![]() ![]() ![]() ![]() |
«Иккинчи даражали йўл билан туташув чапдан». йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади. |
2.4![]() |
«Йўл беринг». Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак. |
2.5![]() |
«Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак. |
2.6![]() |
«Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак. |
2.7![]() |
«Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради. |















