19. АВТОМАГИСТРАЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ

0
728

121. Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:

пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, мопедлар, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши;

5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;

ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш;

орқага ҳаракатланиш;

транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.


122. Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг 8-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган тасмага (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнгроқда) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.

Предыдущая статья18. ТЕМИР ЙЎЛ КЕСИШМАЛАРИ ОРҚАЛИ ҲАРАКАТЛАНИШ
Следующая статья20. ТУРАР ЖОЙ ДАҲАЛАРИДА ҲАРАКАТЛАНИШ