22. ЙЎНАЛИШЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ

0
706

131. Трамвай йўллари чорраҳадан ташқарида қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойларда трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлади (деподан чиқиш жойлари бундан мустасно).


132. Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.

Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.

Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.


133. Ҳайдовчилар аҳоли пунктларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.

Йўналишли транспорт воситаларига бекатлардан ташқари жойларда йўловчи олиш ва тушириш тақиқланади (йўналишли таксилар бундан мустасно).

Предыдущая статья21. ТИК БАЛАНДЛИК ВА НИШАБЛИКЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ
Следующая статья23. ТАШҚИ ЁРИТИШ АСБОБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ