3. ТАШҚИ ЁРИТҚИЧЛАР

0
476

3.1. Ташқи ёритгичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструкцияси талабига мос келмаса.

Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги фойдаланишда бўлган транспорт воситаларининг ташқи ёритгичларини ўрнатишга рухсат этилади. Ҳар қандай ташқи ёритгичлар (бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ, авария ишораси чироқларидан ташқари) милтилламаслиги керак.


3.2. Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилган бўлса.


3.3. Агар ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган бўлса.


3.4. Ёритиш асбобларида нур сочувчиси бўлмаса ёхуд тегишли ёруғлик асбоблари турига мос бўлмаган нур сочувчи ва ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кўзда тутилмаган лампалардан фойдаланилган бўлса.


3.5. Рангли ялт-ялт этувчи маёқчаларни ўрнатилиши, уларнинг маҳкамланиши ва ёруғлик ишоранинг кўриниши белгиланган талабларга жавоб бермаса.


3.6. Транспорт воситасида қуйидагилар:
олд қисмида — оқ ёки сариқ рангдан бошқа рангли туманга қарши фаралар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ, оқ рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса;

орқа қисмида — оқ ёки сариқ рангдан бошқа рангли орқага ҳаракатланиш, оқ рангдан бошқа рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини ёритувчи чироқлар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ, қизил рангдан бошқа рангли ташқи ёритгичлар, қизил рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса;

ён қисмида — сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли ёритгичлар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса;

велосипеднинг олд томонига оқ рангли нур қайтаргич ёки чироқ, орқа томонига қизил рангли нур қайтаргич ёки чироқ, ён томонларига эса, зарғалдоқ ёки қизил рангли нур қайтаргич ўрнатилмаган бўлса;

юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ён томонига зарғалдоқ рангли ва орқа томонига қизил рангли кузовнинг габарит параметрларини белгилаб турувчи нур қайтаргичлар ўрнатилмаган бўлса.

Предыдущая статья2. БОШҚАРУВ ҚУРИЛМАСИ
Следующая статья4. ОЙНА ТОЗАЛАГИЧЛАР ВА ОЙНА ЮВГИЧЛАР