2. ТИК ЧИЗИҚЛАР

0
1770

Тик чизиқлар йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл, оқ-қора (сариқ-қора, қизил-оқ) чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.

2.1

ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва бошқалар)ни билдиради;

2.2

туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;
2.3 ажратиш минтақаларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;
2.4 йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;
2.5 йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;
2.6 бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;
2.7 хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.


Предыдущая статья1. ЁТИҚ ЧИЗИҚЛАР
Следующая статья1. ЙҲҚ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР 2025й.